Англиянинг «Манчестер Сити» клуби дарвозабони Жо Харт келаси мавсумда жамоадан кетиши мумкин. Бу ҳақда L'Equpie хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, жамоа «Барселона» футболчиси Виктор Вальдесни сотиб олса, Харт «Сити»дан кетади. Хабарингиз бор, «Сити» «Монако»га Вальдес билан оғзаки келишувни бекор қилиши учун пул беришга ҳам тайёр. Ўз навбатида дарвозабон ҳам Англияда ўйнашни хоҳлаётганини маълум қилган.













