"Барселона" президенти Жозеп Бартомеу клуб келгусида ҳужумчи Лионель Месси ва мураббий Ҳерардо Мартинолар билан ҳамкорлик қилишда давом этишини ва яқин келажакдаги трансфер режалари ҳақида сўзлади.
"Месси - "Барселона" тимсоли. У сотилмайди ва клубда ҳеч ким бу ҳақда ўйламайди ҳам.
Мартино билан 2015 йилгача шартномамиз бор. У биз билан суҳбатда ундан кейинги мавсум ҳам "Барса"да қолишини айтди.
Келаётган ёзда дарвозабон ва марказий ҳимоячи сотиб оламиз. Бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқамиз. Бизнинг трансфер бюджетимиз 60 миллион еврони ташуил этади. Агар керак бўлиб қолса, 120 миллион евро сарфлашимиз ҳам мумкин" - дейди Бартомеу.