Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Футзал бўйича Ўзбекистон кубоги финали расмий қайдномаси

Баҳо:
+ | -

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрининг “Максам-Чирчиқ” жамоаси футзал бўйича 2013-2014 мавсумдаги Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди. 27 март куни ўтказилган мамлакат Кубоги мусобақасининг финал учрашувида “Максам-Чирчиқ” қаршининг “Дўстлик-AIN” жамоасини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборган чирчиқликлар, тез орада ўзларига келиб олиб, ўйинга ўргартириш киритишга муваффақ бўлишди. 11-дақиқада Хуршид Тожибоев  ўртадаги мувозанатни тиклаган бўлса, яна бир Хуршид, аммо бу сафар Умаралиев, 13-дақиқада “Максам-Чирчиқ” ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

“Максам-Чирчиқ”нинг яна 2та голига эса, жамоа сардори Баҳодир Аҳмедов муаллифлик қилди. Таъкидлаш жоиз, “Дўстлик-AIN”га қарши кечган баҳс Ўзбекистоннинг афсонавий спортчиси Баҳодир Аҳмедов учун футболчилик фаолиятидаги оҳирги учрашув бўлди. Энди Аҳмедов ўз фаолиятини футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида давом эттиради.

Ўзбекистон Кубоги
ФИНАЛ
27 март, пайшанба
Максам-Чирчиқ – Дўстлик-AIN 4:2 (3:1)
Голлар: Хуршид Тожибоев (11), Хуршид Умаралиев (13), Баҳодир Аҳмедов (27, 38) – Алишер Иброҳимов (4), Бахтиёр Баратов (35)
Максам-Чирчиқ: Аъзам Матвалиев, Баҳодир Аҳмедов, Руслан Бердибеков, Умид Холматов, Илхом Юсупжонов, Хуршид Тожибоев, Жасур Содиқов, Рустам Гафаров, Яннис Мандзукас, Хуршид Умаралиев, Максим Гуляев, Жавлон Аноров
Дўстлик-AIN: Акмал Хазратқулов, Алишер Юсупов, Жасур Урунов, Бахтиёр Баратов, Алишер Иброҳимов, Шерзод Мустафоев, Шахбоз Аҳмедов, Дилмурод Тошматов, Фархриддин Холмуродов.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 11:31, 28.03.2014.
Ўқилди: 3484 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3313]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2172]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1880]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1867]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1688]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1685]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1580]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1524]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1413]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик