Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

«Фулад» чемпионликка янада яқинлашди

Баҳо:
+ | -

Эрон чемпионати якунланишига яна икки тур қолди.

27 март куни Эрон Про-лигасининг 28-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Чемпионликни қўлга киритишга яқин турган Аҳвазнинг “Фулад” клуби 28-тур доирасида “Трактор Сози” клубини қабул қилди ва иродали тарзда ғалаба қозонди. Даставвал, 9-дақиқада Ансарифард томонидан киритилган голдан сўнг “Трактор Сози” жамоаси ҳисобда олдинга чиқиб олди. Лекин қолган дақиқаларда кучли ирода намойиш қилган аҳвазликлар 33 (пенальтидан) ва 73-дақиқаларда “Фулад”га ғалаба келтирувчи голларга муаллифлик қилди.

28-турдан сўнг “Фулад” 54 очкога эга ва мусобақа жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ва учинчи поғоналарда 51 очкодан жамғаришган “Пирузи” ва “Нафт Теҳрон” клублари боришмоқда. 4-ўринни банд этиб турган “Истиқлол” ҳисобида 50 очко бор.

“Фулад” Эрон чемпионатидаги навбатдаги учрашувини 6 март куни “Истиқлол”га қарши ўз майдонида ўтказади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:24, 28.03.2014.
Ўқилди: 2913 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик