"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини АПЛнинг "Арсенал"га қарши ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу ўйин мавсумдаги сўнггиси эмас ва чемпионлик учун кураш тақдирини ҳам ҳал этмайди.
Сўзсиз, бу - катта ўйин. Биз чемпионликка даъво қилаётган жамоага қарши ўйнаяпмиз. Ўйин - ҳақиқий сикспоинтер (6 очко учун ўйин, - Std. изоҳи).
Агар "тўпчилар"ни мағлуб этсак ва қолдирилган икки ўйинда ҳам 3 очко олсак, "Арсенал"ни 12 очкога ортда қолдирамиз. Ғалаба олдинга ташланган катта қадам бўлади", - деди Пеллегрини.