Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

«Чонбук» - «Сeонгнам» - 1:0. Жeпаров яна қайдномадан тушиб қолди

Баҳо:
+ | -

Бугун Жанубий Корея Кей-лигасида 5-тур ўйинларига старт берилди. Дастлаб «Ульсан» ўз уйида «Сеул»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, «Поханг Стилерс» чемпионат дебютанти  «Сангжу»ни 4:2 ҳисобида енгди.

Биз учун ахамиятлиси, терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров тўп сурадиган «Сеонгнам» сафарда чемпионликка даъвогарлардан бўлган «Чонбук»ка қарши саф тортди ва 0:1 ҳисобида аламли мағлубиятга учради. Ўтган турда захирадан майдонга тушган ҳамюртимиз бу сафар ҳатто ўйин қайдномасидан ҳам жой ола билмади.

Айтиш мумкинки, кей-лига эндигина бошланган бўлса ҳам “Сеонгнам” бош мураббийи Парк Жонг Хван корейс матбуотининг бош сахифаларини ҳеч кимга бермаяпти. У бугунги ўйиндан сўнг учрашув ҳакамларини кескин танқид остига олди. Ўйинда сеонгнамликлар ҳимоячиси Парк Жин Понинг майдондан четлатилиши бош мураббийни ғазабга солди. Жумладан, у ўйиндан кейинги матбуот анжуманида:

"Бу ҳақда гапирмоқчи эмасдиму, аммо гапирмаслик иложсиз. Бугунги ҳакамлик ўта ночор. Мен 10 йил футбол ҳаками ва 40 йил мураббийлик қилган одамман. Ҳакамликдан қониқмадим", - деди.

Таъкидлаш лозимки, Кей-лигада ҳакамларни танқид қилиш футбол ассоциацияси томонидан қаттиқ жазоланади. “Сеонгнам”нинг бугунги рақиби бўлган “Чонбук” устози Чой Канг Хи ўтган турда ҳакамлар ҳақидаги гаплари учун  олти ярим минг доллар жаримага тортилган эди. “Сеонгнам” мураббийининг бугунги танқидига Корея футбол ассоциацияси расмий вакили: "Жудаям қалтис гап", дея қисқа изоҳ берди. Хуллас, бу йилги Корея кей-лигасида ўйиндан кўра мураббийлар асосий саҳнага чиқиб қолишмоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:35, 29.03.2014.
Ўқилди: 3080 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.