Кириш Регистрация
11/01 00:45 Лацио - Комо
11/01 01:00 Райо Вальекано - Сельта
11/01 18:00 Алавес - Жирона
11/01 19:00 Эмполи - Лечче
11/01 19:00 Удинезе - Аталанта
11/01 20:15 Вальядолид - Бетис
11/01 22:00 Торино - Ювентус
11/01 22:30 Эспаньол - Леганес

Олий лига. «Пахтакор» якка пешқадамга айланиб олди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатида 3-турнинг яна бир ўйини якунланди. «Пахтакор» ўз майдонида «Қизилқум»ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйинни «Пахтакор» жуда катта тезлик билан бошлади. Жамшид Искандеров илк дақиқаларданоқ жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди, қайтuан тўпга «Пахтакор» футболчилари бир неча марта зарба беришди ва охир-оқибат «Қизилқум» биринчи штурмни бартараф қилди. Кейинчалик Андргеев жарима зарбасини жуда чиройли тарзда амалга оширди, лекин жонли девор тўпни қайтарди. Ўйиннинг 25-дақиқасида «Қизилқум» футболчилари ўз жарима майдонидан узоқ бўлмаган жойда қоида бузишди ва белгиланган жаримани Стас Андреев жуда зўр тазрда амалга оширди. Узатилган тўпга Кахи Махарадзе бош билан зарба берди ва тўп дарвоза тўридан жой олди. Биринчи бўлим шу тариқа 1:0 ҳисобида якунланди. Таъкидлаш жоизки, биринчи бўлимда ҳакам олтита футболчига сариқ карточка кўрсатди.

Иккинчи бўлим бир қадар сокин кечди. Жамоалар биринчи бўлимдаги фаолликни йўқотиб қўйишди. Тайм ўрталарида Егор Криметснинг жаримадан берган зарбаси ёдда қолди. Унинг зарбасига озгина аниқлик етишмади. Кейинчалик захирадан тушган Шерзод Каримов қанотда яқин жойда белгиланган жарима зарбасини тўғри дарвозага йўллади, лекин дарвозабон яхши ўйнади. Иккинчи бўлимда деярли ҳеч қандай воқеа содир бўлмади ва 1:0 ҳисоби ўзгармади.

ПАХТАКОР - ҚИЗИЛҚУМ - 1:0. ТУГАДИ! (онлайн)
Гол: Кахи Махарадзе (25)
Огоҳлантиришлар:
Егор Кримец (11), Жамшид Искандеров (30), Даврон Ҳошимов (81) — Элдор Бойматов (11), Наврўз Алимов (11), Акмал Рустамов (45)
“Пахтакор”:
Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Егор Кримец, Боян Миладинович, Ҳикмат Ҳошимов, Акбар Исматуллаев (Камолиддин Тожиев 82), Кахи Махарадзе (С), Владимир Козак (Шерзод Каримов 62), Станислав Андреев (Жалолиддин Машарипов 66), Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев
Захира: Никита Рибкин, Шерзод Каримов, Темур Ҳакимов, Анвар Солиев, Камолиддин Тожиев, Жалолиддин Машарипов, Аббосбек Махситалиев
“Қизилқум”: Артём Макосин, Акмал Холиқов (С), Акмал Рустамов (Асқар Муҳиддинов 69), Наврўз Алимов (Файзулла Ҳайдаров 46), Владимир Шишелов, Самандар Шодмонов, Элдор Бойматов, Руслан Вагапов, Миржалол Қурбонов, Шерали Жўраев (Ғайрат Жумаев 31), Азиз Усмонов
Захира: Эркин Жабборов, Жамшид Шоҳназаров, Алишер Холиқов, Файзулла Қамбаров, Ғайрат Жумаев, Асқар Муҳиддинов, Файзулла Ҳайдаров
Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:50, 29.03.2014.
Ўқилди: 4233 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.