Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ҳуссайн Фараки: "Агар эртага ғолиб бўлсак эркин нафас оламиз"

Баҳо:
+ | -

ОЧЛ 4-тури доирасидаги «Фулад» - «Бунёдкор» учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари устози Хуссайн Фараки ва жамоа сардори Бахтиёр Раҳмони қатнашди.

- «Бунёдкор» - кучли жамоа эканлигини биламиз. Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. Тошкентда дуранг бўлганди. Агар эртага ғолиб бўлсак эркин нафас олишимиз мумкин. Уйимизда ўйнаётганимиз бизга устунлик беради. Майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. Рақиб сафида қобилиятли футболчилар талайгина. Агар меҳмонлар ғолиб бўлишса имкониятлари кескин ошиб кетади. Шу боис бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди.

Биз икки фронтда кураш олиб бораяпмиз: миллий чемпионатда чемпионликка курашяпмиз, ОЧЛда эса гуруҳ босқичидан чиқмоқчимиз. Иккала мусобақа биз учун жуда муҳим. Сўнгги пайтларда охирги дақиқаларда кўп гол ўтказяпмиз. Тошкентда ҳам шундай бўлганди ва ғалабани қўлдан чиқаргандик. Хатони тўғрилашга уринамиз, - дейди Ҳуссайн Фараки.

- «Бунёдкор»нинг тақдири ўз қўлида. Агар бизни мағлуб этишса қийин вазиятга тушиб қоламиз. Тошкентда жуда қаттиқ қаршиликка дуч келдик. Эртага ҳам осон бўлмайди. Нима бўлса ҳам ғалабага ҳаракат қиламиз. Ўйинга кўп одам келишини истаймиз. Уларга ғалабани совға қилмоқчимиз. Клубдан икки футболчи терма жамоадан таклиф олди. Таркибимизда бир қатор қобилиятли футболчилар бор, улар ҳам термага чақирув олишлари мумкин, - дейди Бахтиёр Раҳмони.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 13:24, 31.03.2014.
Ўқилди: 3718 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.