Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош мураббийи Юрген Клопп «Реал»га қарши бугун, 2 апрель куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси чорак финал ўйини борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Мен сеҳргар эмасман, аммо ушбу мавсумда бир неча нохушликлардан ўтишимизга тўғри келди. Менинг ихтиёримда яхши ўйинчилар бор ва менинг вазифам уларнинг яна яхши ўйнашини таъминлашдан иборат. Бу вазифа ёмон амалга ошмади. Ҳар бир ўйинда захирада қоладиган футболчилар бу баҳсда кўп нарсаларни ўрганишлари мумкин.
«Реал» универсал жамоага айланди. Жамоанинг тезлиги ҳайратга солмоқда. «Барселона», «Реал» ва «Бавария» барчадан кучли. Биз эса ривожланишда давом этишимиз керак. Ўтган мавсумда биз «Реал» йўлини тўсгандик ва бу сафар ҳам шундай қилишга ҳаракат қиламиз.
Жавоб баҳсини ўз ўйинимизда ўтказишимиз кичик устунлик бериши мумкин, лекин«Реал» барча масалани биринчи ўйиндаёқ ҳал қилишга ҳаракат қиладими, деб қўрқаман. Мадридликларнинг кўп ўйинларини кўрдим. Улар битта ўйин давомида ҳеч қачон битта гол билан чекланиб қолишмайди. Уларнинг таркиби жуда кучли, бу билан ҳисоблашиш керак. Агар биз ишонч билан ўз ўйинимизни намойиш қилсак, бизда ҳам имкониятлар бўлади.
«Реал» – фаворит, лекин бу жамоада ҳам мавсум давомида муаммолар кузатилди. Ҳозирга келиб эса жамоанинг ишлари яхши. Бейл ва Ди Мария ўзининг яхши хилатларини намойиш этишмоқда. Биз фаворит эмас, ноқулай рақиб бўлишга кўникиб қолдик. Рақиблар бизга ҳимояда бўш жойлар қолдирмагани маъқул, акс ҳола аяб ўтирмаймиз.
Агар ютқазсак, бу фожиа бўлмайди. Сўнгги 10 йил давомида эришган натижаларимизга кўпчилик эриша олмаган. Балки биз тўпни узоқ вақт ўз назоратимизда ушлаб турмасмиз, аммо дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Левандовскийнинг йўқлиги хафа қилади. Биз усиз ўйнашга тайёр эмасмиз. Шунга қарамай, бор кучимизни сарфлаймиз», – дейди Клопп.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» – «Боруссия» ўйини бугун соат 23:45да бошланади.