"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу клубнинг айбсизлигига ишонмоқда ва ФИФАнинг яқин икки трансферлар ойнаси ичида футболчи сотиб олишни таъқиқлаш ҳақидаги қарорига муносабат билдирди.
Бу жазо каталонияликларга Испания фуқароси бўлмаган ўнга яқин ёш футболчиларнинг клуб сафида рўйхатдан ўтказилгандан кейин қўлланган эди. Қоидаларга кўра, чет эллик футболчилар 18 тўлгандан кейингина трансфер қилиниши мумкин.
"Биз хафамиз, биз катта адолатсизликка учрадик. Биз курашамиз ва бизни қўллаб-қувватлашлрига чақирамиз. Биз ҳеч қандай ёмон иш қилганимиз йўқ. Ўн куни ичида апелляция берамиз. Уни қабул қилишмаса Спорт арбитраж судига мурожаат қиламиз", - дейди Бартомеу.