Англиянинг «Манчестер Сити» жамоаси таркибда тозалаш ишларини амалга оширмоқчи. Бу ҳақда Тhе Guardian хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, Мануэль Пеллегрини Жек Родвел, Жеймс Милнер ҳамда Гарет Бэрриларни ортиқ жамоада қолишини хоҳламаяпти.
Бундан ташқари Жолеон Лесскот ва Мика Ричардслар жамоадан кетишни ихтиёр қилишган. «Сити» ёзда «Арсенал»дан Бакари Саньани сотиб олмоқчи.













