Якшанба куни «Реал» базасида клуб тиббий одимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жамоа президенти Флорентино Переса ва футболчи Криштиану Роналду иштирок этишди.
Шифокорлар билан маслаҳатлашганидан кейин Перес Роналдуни Испания кубоги финалини ўтказиб юборишга ва «Бавария»а қарши кечадиган Чемпионлар лигаси ярим финал ўйинларига тайёргарлик кўришга кўндирди.
29 ёшли португалиялик футболчини сўнгги бир неча мавсумдан бери оёқдаги қаттиқ чарчаш оқибати юзага келадиган оғриқ қийнаб келади. Шу боис клуб Роналдуга кичик таътил беришга қарор қилди.
Унинг белдан олган жароҳати эса 10 кунда яхши бўлиб кетади.