"Интер" президенти Эрик Тоҳир Италия чемпионатининг келажагига умид билан қарамоқда.
Ҳаммамиз биламиз, мен нафақат Италияда, балки АҚШда ҳам инвестиция киритганман.
Футбол томондан Италия - менинг учун энг йирик бозор, ишонаманки, яқин йиллар ичида у бошқа Европа лигалари билан рақобатлаша олади.
Инвестицияни ўз вақтида киритдим деб ўйлайман. Аммо ҳозир бош масала - уни омадли бизнесга айлантиришдир.
Биз бошқа чемпионатлар билан рақобатлашмоқчи эканмиз, вазиятни ўзгартиришимиз керак", - дейди Тоҳир.