Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

«Барселона» раҳбарияти клуб олдидаги вазифаларни эълон қилди: Месси хоҳласа кетиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг «Барселона» клуби ёзда катта ўзгаришларга қўл урмоқчи. Бу ҳақда sport.es хабар бермоқда. Жамоа трансферлар учун 100 миллион евро сарфламоқчи ва бу пулга иккита дарвозабон, иккита марказий ҳимоячи сотиб олади.

Манбада айтилишича, жамоа раҳбарияти Бартомеу ва унинг атрофидагиларга қуйидаги вазифаларни юклаган:

1. ФИФА билан трансфер чеклови борасида музокаралар олиб бориш. Имкон бўлса, бу чекловдан жарима тўлаш билан чиқиб кетиш.

2. Месси билан унинг режалари ҳақида гаплашиш. Месси жамоада қолишни хоҳласа, уни дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантириш ва 2018 йилга қадар шартнома имзолаш. Агар у жамоада қолишни хоҳламаса, 200 миллион евродан кам бўлмаган нархда сотилади.

3. Бош мураббий Херардо Мартино билан хайрлашиш. Унинг ўзи ҳам кетишини билади.

4. 6-7та янги футболчи сотиб олиш. Хусусан, иккита дарвозабон, иккита марказий ҳимоячи, қанот ҳимоячиси, ҳужумкор ярим ҳимоячи ва марказий ҳужумчи.

5. Қатор футболчилар билан хайрлашиш. Виктор Вальдес, Карлес Пуйоллар жамоадан кетишларини маълум қилишган. Улардан ташқари Пинто, ҳамда Дани Алвеслар ҳам кетишади.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 16:39, 18.04.2014.
Ўқилди: 13835 марта.
Фикрлар: 131 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.