Сильвио Берлускони миллиардер Петер Лим "Милан"нни сотиб олган тақдирда ҳам президентлик лавозимида қолади.
Сингапурлик миллиардер Петер Лим "Милан"нинг 70 фоиз акциясини 500 миллион еврога сотиб олишни кўзламоқда, деб ёзади Gazzetta dello Sport.
Шунингдек, вице-президент Адриано Галлиани ҳам ўз вазифасида қолиши мумкинлиги айтилмоқда.