«Эвертон»да ижара асосида ҳаракат қилаётган «Барселона» футболчиси Жерар Деулофеу келади мавсумда ҳам жамоада қолади. Бу ҳақда АS хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, футболчи яна бир йил ижара асосида «Эвертон»да ўйнашга рози бўлган. Жорий мавсумда Деулофеу Англия чемпионатида 22 ўйинда қатнашган ҳолда учта голга ва тўртта голли узатмага муаллифлик қилди.