«Милан» ҳужумчиси Марио Балотелли Англияга қайтиши мумкин. Бу ҳақда GDS хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, футболчи премьер лигада ўйнаш хоҳишини билдирган ва у «Милан»дан кетмоқчи. Таъкидлаш жоизки, у роппа-роса 18 ой олдин «Манcнҳестер Сити»ни тарк этган эди.
Айни вақтда Мариога «Арсенал» қизиқиш билдирмоқда.













