"Милан" хўжайини Сильвио Берлускони клуб молиявий ёрдамга муҳтож бўлиб турган бўлсада, уни сотмаслигини яна бир бор маълум қилди.
Клуб 20-30 фоиз акцияларини инвесторларга сотмоқчи.
Аввалроқ сингапурлик миллиардер Питер Лим "қизил-қоралар"нинг асосий акцияларини 500 миллион еврога сотиб олмоқчи эканини билдирган эди. Унинг биринчи таклифи 300 миллион еврони ташкил қилан эди.
"Мен "Милан"ни сотаман? Бу кимнингдир фантазияси", - дейди "Милан" клубининг хўжайини.