Кириш Регистрация
02/10 15:00 Виссел Кобе 2-1 Шандонг Тайшан
02/10 15:00 Йокогама Маринос 4-0 Ульсан Хёндэ
02/10 15:00 Теп Хань Нам Динь 0-0 Бангкок Юнайтед
02/10 17:00 Тампинес Роверс 3-1 Ли Ман
02/10 19:00 Равшан 0-1 Ал-Вакра
02/10 19:00 Олтин аср 0-1 Холидия
02/10 19:00 Насаф 2-1 Шабаб ал-Аҳли
02/10 20:00 Украина 2-3 Бразилия
02/10 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-1 Кувайт СК
02/10 21:45 Жирона 2-3 Фейеноорд
02/10 21:45 Шахтёр 0-3 Аталанта
02/10 23:00 Ат-Таъвун 1-2 Ал-Қува ал-Жавия
02/10 23:59 Штурм 0-1 Брюгге
02/10 23:59 Астон Вилла 1-0 Бавария
02/10 23:59 Динамо Загреб 2-2 Монако
02/10 23:59 Лилль 1-0 Реал Мадрид
02/10 23:59 Ливерпуль 2-0 Болонья
02/10 23:59 РБ Лейпциг 2-3 Ювентус
02/10 23:59 Бенфика 4-0 Атлетико
03/10 20:00 Франция - Аргентина
04/10 21:30 Наполи - Комо
04/10 23:45 Верона - Венеция
05/10 00:00 Леганес - Валенсия

Превью. Евротур: «Сити» 4 йилдан бери «Эвертон» майдонида мағлуб бўлмоқда

Баҳо:
+ | -

Европа тур ўйинлари бўлиб ўтадиган кунга етиб келди. Бугун ва эртага бизни бир нечта қизиқарли ўйинлар кутиб турибди. Марказий ўйинларга эса превью шаклида тўхталиб ўтамиз.

АНГЛИЯ. «ЭВЕРТОН» – «МАНЧЕСТЕР СИТИ» (3 май, шанба, 21:30)
– Жамоалар Англия чемпионати доирасида «Эвертон» майдонида 80 марта тўқнаш келишган. Шулардан 42тасида мезбонлар ғалаба қозонишган, 22та ўйинда дуранг қайд этилган ва 16та ўйин "Сити"нинг ғалабаси билан тугаган.

– «Эвертон» Англия чемпионати доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўз майдонида ўтказаётган сўнгги 4та ўйиндан бери ғалаба қозонмоқда. "Эвертон" сўнгги марта ўз майдонида "шаҳарликлар"га 2009 йилнинг апрель ойида ютқазганди. Бу "Сити"нинг "Эвертон" майдонида ўтказган сўнгги 15та ўйинидаги ягона ғалабаси ҳисобланади.

– «Эвертон» ўз уйида ўтказилган 18та ўйиндан 17тасида «Сити» дарвозасини ишғол қилган.

– Ҳимоячи Лейтон Бейнс томонидан ушбу мавсумда дарвоза томон берилган тўғри берилган барча 5та зарба голга айланган. Бундайин 100 фоизли кўрсаткичга (2та ортиқ зарба берганлар орасида) бошқа футболчилар эга эмас.

– «Сити» тўпурари Яя Туре 27та зарбадан 19тасини голга айлантирган. 70,4% – бундай самарадорлик кўрсаткичи 10 нафар Англия Премьер-лигаси тўпурарлари орасида энг яхши натижа ҳисобланади. Иккинчи ўринни Робин ван Перси эгаллаб турибди — 57,9% (19та зарбадан 11та гол).

– Пабло Сабалета ушбу мавсумда 11та сариқ карточка олган. Бу натижа АПЛнинг ушбу масумида барчадан юқори кўрсаткичдир. «Сити» бунгача 11 мавсумнинг бирортасида 11та огоҳлантириш олмаганди.

ИТАЛИЯ. «МИЛАН» – «ИНТЕР» (4 май, якшанба, 23:45)
– 211та расмий ўйинлардаги дербиларнинг 73тасида «Милан» ғалаба қозонган. «Интер» ҳисобида эса 76та ғалаба мавжуд. Тўплар нисбати – 290-285, «Интер» фойдасига.

– Бу ўйин Италия чемпионати доирасидаги 164-дерби бўлади. «Интер» 62 марта ғалаба қозонган бўлса, «Милан» ҳисобида 51та ғалаба бор.

– Вальтер Самуэль А серия доираисда ўтказилган 10 та дербини иштирок этган ва барча ўйинларда ғалаба қозонган. У 2011 йили бўлиб ўтган Суперкубок баҳсида «Милан»га имкониятни бой берган. Аргентиналик футболчи «Рома» сафида ўйнаётганида «Лацио»га қарши дербиларда 8 марта иштирок этган (4 ғалаба, 4 дуранг).

– Хавьер Дзанетти ўзининг 48-Миланское дербисида иштирок этиши мумкин. Паоло Мальдини дербиларда энг кўп (56 марта) иштирок этган футболчи ҳисобланади.

– Италия чемпионатининг ушбу мавсумида Марио Балотелли 95 марта ўйин қоидасини бузган. Бу чемпионатдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. «Фиорентина» футболчиси Куадрадо ҳисобида ҳам шунча фол бор.

– Фаолият олиб бораётган футболчилар орасида Милан дербисида энг кўп гол урган ўйинчи Диего Милито (6 гол) ҳисобланади. Ўзаро тўқнашувларда энг кўп гол футболчи эса Андрей Шевченко (14) ҳисобланади.

ИСПАНИЯ. «РЕАЛ» – «ВАЛЕНСИЯ» (4 май, якшанба, 00:00)
– Ушбу жамоалар «Реал» майдонида ўзаро 78та ўйинда иштирок этишган. Пойтахт жамоаси ўз ҳисобига 58та ғалаба ва 11та дуранг ёзиб қўйган, 9та ўйинда мағлуб бўлган.

– «Реал» чемпионат доирасида ўтказилган сўнгги 9та ўйинда «Валенсия»га ютқазмаган (уйда/сафарда).

– «Валенсия» сўнгги 5та сафар ўйинида «Реал» дарвозасини атиги 1 марта ишғол қилган.

– «Реал» ушбу мавсумда Ла-Лига доирасида 98 та гол урган. Аввалги 4та мавсумда "Қироллик клуб" 100лик маррани босиб ўтган. "Қаймоқранглликлар  2011/12 йилги мавсумда рақиблар дарвозани 121та гол уришган.

– Криштиану Роналду ушбу мавсумда 30 гол урди ва кетма-кет 4 йил давомида 30 ва ундан кўп маротаба гол урган ягона футболчига айланди.

– «Реал» Испания чемпионати доирасида ўз ўйида ўтказаётган сўнгги 7та ўйинда камида 3та гол урмоқда.

Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 15:01, 03.05.2014.
Ўқилди: 4573 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.