"Фулҳэм"нинг собиқ хўжайини Муҳаммад ал Файёд жамоанинг бу мавсум премьер-лигадан тушиб этганини "Крэйвен Коттеж" стадионидан Майкл Жексоннинг ҳайкали олиб ташлангани билан боғламоқда.
Клубнинг ҳозирги хўжайини Шаҳид Хон 2013 йилнинг кузида стадиондан ҳайкални олиб ташлаган эди.
"Ҳайкал жуда чиройли эди. "Фулҳэм" уни кўчириб омадини йўқотди, энди биз бунинг учун жавоб беришимизга тўғри келади. Хон мендан ҳайкални кўчиришни сўраганда, унга ақлдан озибсан, деб жавоб бергандим. Бу фантастик ҳайкал. Мухлислар уни кўчиришганда йиғлаган эдилар.
Хон бу қилмиши учун тўлайди, ахир "Фулҳэм" премьер-лигани тарк этди. У менга қўйғироқ қилиб, ҳайкални қайтаришини айтди. Мен унга рад жавоби бердим", - дейди Ал Файёд.