«Бавария» ярим ҳимоячиси Томас Мюллернинг агенти Людвиг Кегл мижозининг «Барселона»га ўтиши ҳақидаги хабарларни рад қилди.
«Барселона» – Томас учун вариант эмас»,- деб агентнинг сўзларидан иқтибос келтиради goal.com.
Аввалроқ «Барселона»нинг ёзда Мюллерни сотиб олишга уриниши хабар қилинганди. Унга «МЮ» ҳамда «Манчестер Сити» жамоалари ҳам оғиз солишган.













