Кириш Регистрация

"Гулливер": "Владимир Гранат ва ҳаммадан узр сўрайман"

Баҳо:
+ | -

"Зенит"-"Динамо" учрашувида меҳмонлар футболчиси Владимир Гранатни уриб қаттиқ жароҳат етказган "Гулливер" лақабли ишқибоз - Алексей Нестеров ҳаммадан кечрим сўрашини маълум қилди.

"Қилмишим учун футболчи Гранат ва бутун футбол жамоатчилигидан чин дилдан узр сўрайман. Бу ишим олдиндан режалаштирилмаганлигини айтмоқчиман, ҳаммаси тўсатан содир бўлди.

Ҳа, мен стадионга биовнинг абономенти орқали кирдим. Чунки, бундай принципиал ўйинни ўтказиб юборгим келмади. Эҳтиросларга берилиб бошқалар билан панжарадан ошиб майдонга тушиб кетдик. Олдиндан режалаштирмаган эдим, ҳамма ўйинчиларга югуриб кетаётганини кўриб, мен ҳам қўшилдим.

Менга "Зенит" ва "Динамо" футболчилари муштлашаётгандай кўринди. Кейин... мен  уни қаттиқ урмаган эдим. Бу видеода аниқ кўринган. Қўлқопларим латтадан эди. Ичида ҳеч нарса йўқ эди. Мен футболчига бунчалик шикаст етказишим мумкин эмас", - дейди тартиббузар.

Эслатиб ўтамиз Нестеровга қарши жиноий иш қўзғатилган.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:48, 13.05.2014.
Ўқилди: 3816 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.