Лондоннинг «Челси» клуби «Бавария» ҳужумчиси Марио Манджукични ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Daily Express хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, «Бавария»дан кетиши кутилаётган Мариога «Челси» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Хабарингиз бор, ўз навбатида «Бавария» Давид Луисга қизиқмоқда. «Челси» икки футболчини алмашиш вариантини илгари сурмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола Манджукичга жамоадан кетишини маълум қилган эди.













