«Барселона» ҳужумчиси Алексис Санчес жамоадан кетмоқчи. Бу ҳақда Daily Star хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, футболчи кўпроқ асосий таркибда майдонга тушишни хоҳламоқда. Жорий мавсумда ҳужумчи Ла Лигада 19та голга муаллифлик қилди.
Айни вақтда Санчесга «Ливерпуль» ва «Арсенал» қизиқиш блдирмоқда. «Ливерпуль» ҳужумчи учун 22 миллион фунт беришга тайёр. Аввалроқ шахсан Арсен Венгернинг ўзи Алексис билан гаплашишини маълум қилган эди.













