"Милан" хўжайини Сильвио Берлускони жамоанинг келажаги ҳақида муҳим масалалар кўриладиган директорлар кенгаши муддатини маълум қилди.
"Биз мавсум тугашини кутиб турибмиз ва 25 май куни директорлар кенгашини чақираман. Ҳар доимгидай клубнинг муваффаққияти учун нималар қилиш кераклигини аниқлаб оламиз.
Афсуски, келгуси мавсумда биз чемпионат ва мамлакат кубогида қатнашамиз, холос. Бунга чидашимиз керак, аммо бу янги даврнинг бошланиши бўлиши мумкин.
Биз янги давр ҳақида ўйлаяпмиз, биз охирги ўттиз йилда нафақат Италиянинг, балки, жаҳоннинг энг яхши клубларидан бири эдик. Шу сафга қайтмоқчимиз", - дейди Берлускони.