«Челси» ҳимоячиси Давид Луис «ПСЖ»га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, бугун парижликлар расмийлари Бразилияга боришган ва терма жамоасида шуғулланаётган Луис билан учрашишди. Давид бугун тиббий кўрикдан ўтади.
Трансфернинг икки кун ичида расмийлаштирилиши кутилмоқда. Луис «ПСЖ»га 50 миллион фунтга тушди. Хабарингиз бор, «ПСЖ» Тиаго Силвани 42 миллион еврога сотиб олган эди.













