«Барселона» Испания терма жамоаси ҳамда «МЮ» ярим ҳимоячиси Хуан Матани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда АS хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, Луис Энрике Матани жамоада кўрмоқчи ва бу ҳақда раҳбариятга маълум қилган. Хабарингиз бор, «Барселона» 2010 йилдан буён Матанинг ўйинларига қизиқиб келади.
Хави ҳамда Фаврегасларнинг жамоадаги келажаги аниқ бўлмагани учун «Барселона» майдон марказини кучайтирмоқчи. Эслатиб ўтамиз, «МЮ» Матани «Челси»дан 45 миллион еврога сотиб олган эди.













