Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби испаниялик ярим ҳимоячиси Хуан Мата билан хайрлашишга тайёр экани ҳақида хабар берган эдик.
Metro нашрининг хабарига кўра, жамоа майдон марказида Бастиан Швайнштайгерни ўйнатмоқчи. Биласиз, Луи ван Гаал бир муддат «Бавария»да ишлаган ва Бастияннинг ўйинларини яхши билади.
Аввалроқ Мата учун «Барселона» 40 миллион евро беришга тайёр экани хабар қилинганди.













