«Барселона» ҳимоячиси Ҳерард Пике жамоа билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, янги шартнома 2019 йилга қадар мўлжалланган. Пике «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2004-2008 йилларда «МЮ»да ҳаракат қилди ва 2008 йилда жамоага қайтган эди.













