Лондоннинг «Арсенал» клуби «Суонси» сардори Эшли Уиллиамсни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Metro хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, «Арсенал» ҳимоячи учун 3 миллион фунт беришга тайёр. Хабарингиз бор, «Суонси» хўжайинлари жамоа ярим ҳимоячиси Мичуни «Арсенал»га сотишмаган эди.
Ўтган мавсумда Уиллиамс премьер лигада энг кўп блок-шот(зарбаларни қайтариш)ни амалга оширган эди.













