«Челси» ярим ҳимоячиси Френк Лэмпард ҳам АҚШнинг «Нью Йорк Сити» жамоаси билан келишувга эришди. Бу ҳақда The Mirror хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, 35 ёшли ярим ҳимоячининг «Челси» билан шартномаси тугади ва у эркин агентга айланди. «Челси» унга янги шартнома таклиф қилмоқчи эмас. Маълум бўлишича, Лэмпард Давид Вилья билан бир вақтда «Нью Йорк Сити» сафига бориб қўшилади.













