Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби жамоанинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни билан хайрлашишга тайёр. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, жамоа Феллайнини 15 миллион фунтга сотишга рози. Маълум бўлишича, Луи ван Гаал жамоанинг асосий таркиб футболчиларини 22тагача қисқартирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, «МЮ» Феллайнини ўтган ёзда «Эвертон»дан 27,5 миллион фунтга сотиб олган эди.