"Барселона" клуби ёзги трансферлар чоғида "Боруссия" Д ва "Атлетико" яримҳимоячилари Марко Ройс ва Кокени ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар беради Mundo Deportivo.
Юқорида номлари келтирилган футболчилар "кўк-анорранглилар" сафини тарк этишлари юз фоизга аниқ бўлган Алексис Санчес ва Сеск Фабрегасларни алмаштирилиши кутилмоқда.
Таъкидлаш лозим, Ройс яқиндагина немис клуби билан шартномасини узайтирган бўлса, Испания чемпионлари ўз футболчисини ҳеч қаерга қўйиб юбормоқчи эмас.