"Барселона" клуби "Севилья" билан яримҳимоячи Иван Ракитичнинг трансфери борасида келишиб олди, дея хабар беради El Mundo Deportivo.
Бугун эрталаб "Барселона" вице-президенти Хавьер Фаус ва спорт директори Андони Субизаретта хорват ўйинчисининг хариди бўйича ишларни якунига етказиш учун Севильяга учиб кетишди.
Каталонияликлар Ракитич учун 18 миллион евро тўламоқчи, "Севилья" 20 миллион евро хоҳламоқда. Келишувнинг бир қисми "Барса"нинг 20 ёшли яримҳимоячиси Денис Суарес бўлади ва унинг трансфер ҳуқуқи "Севилья"га ўтади.
Ракитичнинг трансфери бўйича бугуннинг ўзида расман эълон қилиниши кутилмоқда.