Мадриднинг «Реал» клуби «Бавария» ярим ҳимоячиси Тони Кроос билан ҳамон музокара олиб бормоқда.
Bild нашрининг хабар беришича, «Реал» Кроосга йиллик 5 миллион евро маош таклиф қилмоқда. Хабарингиз бор, Кроос «Бавария»дан солиқлардан ташқари 5 миллион евро талаб қилган ва клуб ҳамда Кроос ўртасида келишмовчилик пайдо бўлган эди.