Мадриднинг «Атлетико» клуби «Арсенал» футболчиси Санти Касорла учун 22 млн евро таклиф қилиб, уни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
"Матрасчилар" футболчилари Коке ва Арда Туронга «Барселона», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари қизиқиш билдиришмоқда. Бу футболчилар сотиладиган бўлишса, улар ярим ҳимояни Касорла билан тўлдиришни мақсад қилишган.
Эслатиб ўтамиз, Касорла шу йилнинг март ойида «канонирлар» билан янги шартнома имзолаганди.