Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Хави Қатар клуби билан дастлабки келишувга эришгани хабар қилинди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Испания терма жамоаси ва «Барселона» футбол клуби 34 ёшли ярим ҳимоячиси Қатарда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Қатарнинг «Ал-Арабий» клуби бош мураббийи, руминиялик Дан Петреску маълум қилди, дея хабар бермоқда Championat.com.

«Хави «Ал-Арабийй» билан дастлабки келишувга эришди», – дейди Петреску Руминия матбуотига берган интервьюсида.

«Катта эҳтимол билан унда бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлиши керак. Мен у билан шахсан ўзим телефонда гаплашдим. У билан мулоқотда бўлиб, унинг оддий бўлмаган инсон эканлигини тушуниб етдим», – дейди руминиялик мураббий.

«Ал-Арабий» Хавига йилига 8 миллион тўлай олади, деб ўйлайман», – дея қўшимча қилди «Ал-Арабий» бош мураббийи Дан Петреску.

Аввалроқ, Хави Қатарнинг бошқа – «Ас-Садд» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Қайд этишларича, Қатар клуби испаниялик ярим ҳимоячига уч йиллик шартнома таклиф қилиб, ҳар мавсум учун 8,3 миллион евро тўлашга тайёр эди.

Манба: www.kun.uz

Қатар чемпионатига ўтавер, Хави. Клубинг билан ОЧЛга чиқсанг, Тошкентга ҳам келиб қоларсан...

Киритилди: 09:34, 18.06.2014.
Ўқилди: 5010 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.