"Ливерпуль" ҳужумчиси Луис Суарес ёзги трансферлар чоғида "Барселона"га ўтишни истамоқда, дея хабар беради El Mundo Deportivo.
Нашрнинг хабар беришича, уругвайлик ҳужумчи каталонияликларнинг қизиқиши ҳақидаги хабарни катта қувонч билан ўқиган.
Футболчининг ўзи "кўк-анорранглилар"нинг қизиқишидан хабардор бўлган, аммо буни сир сақлаган. ОАВ да хабарлар тарқалганидан кейингина баъзи қариндошлари билан таассуротларини баҳам кўрган.
Энди каталонияликлар "Ливерпуль" билан келиша олиши керак. Керак бўлганда "Барса" ушбу келишувга ҳужумчи Алексис Санчесни ҳам қўшмоқчи.