"Милан" вице-президенти Барбара Берлускони клуб 23 ёшли ҳужумчи Марио Балотелли билан хайрлашишга тайёр эканлигини билдирди.
"Балотелли - ажойиб ўйинчи, аммо алиштириб бўлмас ўйинчилар бўлмайди. Кўрамиз, келажакда нима бўлар экан. "Милан" олдида чемпионлар лигасига қайтиш вазифаси турибди. Шунинг учун бунга етишиш учун ҳамма нарса қиламиз", - дея
Барбаранинг сўзларини келтиради AC Milan News.
Аввалроқ "Арсенал" Балотелли учун 25 миллион фунт тўлашга тайёрлиги хабар қилинган эди.