"Реал" бош мураббийи Карло АНчелотти жамоанинг рагентиналик яримҳимоячиси Анхель Ди Марияни ҳеч қаёққа қўйиб юбормоқчи эмас, дея абар беради Marca.
Аввалроқ футболчининг ўзи клуб томонидан шартномани узайтириш ҳақида таклиф тушмаётганини айтиб, клубдан кетиши ҳақида билдирган эди. Футболчига "Монако" қизиқмоқда.
Анчелотти 26 ёшли футболчини жамоанинг етакчи ўйинчиси деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, Ди Мария "Реал" сафида 2010 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Бу давр ичида футболчи 189 ўйин ўтказиб, 36 гол урган ва 87 голли узатма оширган.