"Бавария" спорт директори Маттиас Заммер клуб ёзги трансферлар чоғида яна бир неча харидларни амалга оширишини билдирди.
Германия чемпионлари бу трансферлар чоғида "Валенсия" яримҳимоячиси Хуан Бернатни, "Айнтрахт" яримҳимоячиси Себастьян Роде ва "Боруссия" ҳужумчиси Роберт Левандовскиларни ўз сафларига қўшиб олдилар.
"Трансферлар ойнаси бир нечта ҳафтадан сўнг ёпилади. Биз харидларга ақл билан ёндошишимиз керак. Биз ҳеч кимни сотиб олмаслигимиз ва ёки бир нечта харидни амалга оширишимиз ҳам мумкин. Ҳозир ҳам таркибимиз чаккмас, аммо шуни унутмаслигимиз кераккки, "Бавария" 2006 ва 2010 йилги ЖЧлардан кейин чемпион бўла олмаган эди", - дея Заммернинг сўзларини келтиради TZ.