Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ўзгаришлар вақти ёхуд "Барса" энди эскича ўйнолмайди

Баҳо:
+ | -

2014/15 йилги мавсумда "Барселона"да янги мураббий, янги Суарес ва албатта янги ўйин услуби бўлади. Бошқа бўлиши эса энди имконсиз.

Испания термасининг Жаҳон Кубогидаги шармандали ҳолати – кўпчилк мутахассислар таъкидлаганидек ҳали шуҳрат қозонган "тики-така" услубининг умри тугади дегани эмас. Бу шунчаки турғунлик ҳеч қачон муваффақиятга олиб келмаслигига яна бир исбот, жумладан спортда. "Қизил фурия" вақт ўтиши билан 3 та йирик турнир (ЕЧ-2008, ЖЧ-2010, ЕЧ-2012)даги ўйин услубидан воз кечишни истамади ва натижада жазоланди. Демакки, бош жамоа услубида тўп сурувчи "Барселона"да ҳам аллақчон ўзгаришлар вақти етиб келган.

Марҳум Тито Виланова ва унинг дўсти Хорди Роура Гвардиола давридан қолган жамоанинг кучи ва малакасига таянишни тўғри деб билди. Херардо Мартино эса ниманидир ўзгартириш вақти етганини фаҳмлади. Бироқ жамоа ўйинида инқилоб қилиш учун айтарли зарур кучга эга бўлмади. Эҳтимол, бунинг учун унда қатъият етишмагандир ёки раҳбарият имкон бермаган. Навбат Луис Энрикега етиб келди – энди у ҳеч қанақасига эски услубда жамоасини ўйната олмайди. Луис каталонияликлар ўйин фалсафасига "янги қон" олиб кириши шарт. Унинг олдида бошқа йўлнинг ўзи ҳам йўқ.

Барселоналиклар ўзига хос футбол қадриятларига эга эканликлари ҳақида гапиришни ва бундан ифтихор этишни ёқтирадилар, аммо улар муҳим бир жиҳатни яъни клубга ўша қадрли анъаналарни голландияликлар - Ринус Михелс ва Йохан Круифф олиб келганини ёдда чиқариб қўйишган. "Барса" ўтган асрнинг 70 йилларига қадар умуман бошқача услубда тўп сурарди. Ҳозиргиси билан ўша даврдагиси ўртасида осмон билан ерча фарқ бор. 

Пеп Гвардиола кенг жамоатчиликка томошабоп, муваффақиятли ва ёрқин ўйин концепциясини тақдим қилди. Михелс даврида ҳам, Круифф, Робсон, ван Гал, Райкард даврида ҳам "Барселона"ни футболга бўлган ижодий, ақлий муносабат ўзаро бирлаштириб турарди. Аммо мутахасисларнинг бу ғояни ҳаётга татбиқ қилишдаги ёндашувлари турлича эди. Шуни ҳам унутмаслик керакки, аввалги услубдаги янгилик кейингиси учун қайсидир маънода ўзининг ижобий таъсирини ўтказмай қолмайди. Гвардиола вақти – клуб тарихидаги энг муваффақиятли давр. Аммо ҳар бир тараққиёт эртами кечми таназуллга юз тутиши муқаррар. Ва клуб янги марралар сари одимлашда давом этмоғи зарур.

Аста-секин каталония супер клуби сўнгги 10 йилликда жамоа юзи бўлиб ҳисобланган, ҳал қилувчи вазифаларни бажарган инсонлар билан хайрлашмоқда. Пуйоль жамоани тарк этди, афтидан қишги трансфер вақтида Хави океан ортига йўл олса ажаб эмас. 

Айнан нусхасини излаш – шу даражада мураккаб ва шу билан бирга мантиқсиз вазифа. "Барса" сўнгги йиллар ўйин услубидаги носоз нуқталарни ислоҳ қилиш билан вақт ўтказди. Бироқ клуб раҳбарияти қайсидир дақиқаларда таъмир ишлари кичик деталлар устида эмас, балки тўлиқ қамровда амалга оширилиши зарурлигини тушуниб етишди. 

Барселона ўйин фалсафасига умуман мос келмайдиган Луис Суареснинг харид қилиниши юқоридаги фикримизнинг исботи. Луис Энрике забардаст ҳужумчилар Месси – Суарес – Неймар триосига эга бўлди. Қоғоздагина бу номлар кишини даҳшатга солувчи оҳангда жарангламоқда, аммо амалда қандай бўлади буёғи энди олий ҳакам вақтнинг ҳукмида. Бу уччала форвард ўзига хос олам, демак уларнинг ҳар бирига алоҳида ёндашиш керак бўлади. 

Месси қанчалик даҳо футболчи бўлмасин, аммо майдонда барибир шерикларининг кўмагига эҳтиёж сезади. Эҳтимол майдонда биз бир ижрочи бенефисига эмас, уч тенор (ҳужумчи)нинг концерти (шоуси)га гувоҳ бўлармиз. Агар акси бўлса барча ҳаракат (харажат) кўкка совурилади. 

Фабрегаснинг "Челси"га сотиб юборилиши – яна бир муҳим аҳамият касб этувчи омил. "Барселона" бир ҳақиқатни расман тан олдики, Сеск – бу янги Хави эмас, эҳтимол янги Хави умуман йўқдир ва ҳали вери туғилмаса ҳам керак. Фабрегас зиммасига Хави мажбуриятларини юклаб қўйиш амалда ҳеч қандай натижа бермади, шунчаки Сескнинг имконияти ва иқтидори кўламини чеклаб қўйди холос. 

Луис Энрике ва унинг штаби жамоанинг майдон марказидаги ўйинида қандайдир янгича ечим топиши ҳам кун тартибидаги муҳим масалалардан бири. 

Гвардиола ўйин услуби иккита муҳим мезонга таянарди. Биринчиси – тўп назорати, иккинчиси эса юқори прессинг. Ва биринчиси иккинчисисиз энди "тики-така" бўлолмайди. Ҳатто Месси ҳам жамоаси рақибни таъқибга олган маҳали прессингда жон куйдириб иштирок этарди, Педро, Куэнка, Тельо, Иньесталар эса умуман майдонда тиним билишгани йўқ. Худди шундай ҳаракатларни Месси, Неймар ва Суаресдан талаб қилиш ноўриндир. Демак, "Барса" тўпга камроқ эгалик қилади, ва шу билан бирга майдон марказини мустаҳкамлайди. 

Рақиб ҳужумларини тўхтатиш учун биргина Бускетснинг ўзи камлик қилади. Аммо каталонияликлар сафида Хавьер Маскерано сингари одатий ҳимоячи ва тажрибали таняч ярим ҳимоячи борлигини ёддан чиқармаслик керак. Балки таняч зонада жамоанинг янги вакили Иван Ракитич ҳам ўз омадини синаб кўрар, аммо Бразилиядаги жаҳон чемпионати бу нуқта унинг позицияси эмаслигини исботлаб берди.

"Барселона"нинг жорий трансфер бозоридаги яна бир хариди бу "Валенсия" ҳимоячиси Жереми Матье бўлди. Шунга қарамай жамоа мудофаа чизиғидаги муаммо ҳеч қаерга йўқолгани йўқ, сабаби каталонияликлар жаҳон даражасидаги ҳимоячини сотиб олишни уддалай олишмади. На Тьяго Силва, на Давид Луис, ва Хуммельс билан келишувга эришилди. Алал оқибат клубнинг дунё юлдузи мақоми яқинига ҳам йўламаган 30 ёшли ҳимоячи учун 20 миллион евро сарф қилишдан бошқа чораси қолмади.  

Матье чап қанотда ҳам, мудофаа марказида ҳам анчагина тажриба тўплаган. Ўз вақтида Хорди Альба билан бирга "Валенсия"нинг иккала қанотини ҳам жуда яхши қўриқлашган. 

Аммо уни Пике билан жуфтликда тасаввур қилиш қийин. Каталонияликларга ақлли, ўйинни уқий олувчи ва яккакурашлардан тап-тортмайдиган марказий ҳимоячи зарурлиги шундоқ кўриниб турибди. Эҳтимол жорий мавсумолди йиғин давомида бу вазифани ҳал этишнинг имкони бўлмас. Демакки, ҳимоя қўрғони ҳам Луис Энрикенинг асосий бош оғриғидан бири. 

Маҳмуджон АЗИМОВ таржимаси

Манба: arena.uz
Киритилди: 11:43, 28.07.2014.
Ўқилди: 10147 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.