Кириш Регистрация
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария 2-0 Италия
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения

Сўнгги дақиқалар «Бунёдкор»га ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

Иккинчи давранинг илк турида мамлакат чемпиони “Бунёдкор” Навоийда “Қизилқум” меҳмони бўлди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Биринчи дақиқадаёқ Сардор Рашидов ҳисобни очиши мумкин эди. Аммо унинг яқин масофадан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади. Вақт ўтиши билан “қалдирғочлар” тўп назоратини ўз қўлларига олишди ва ўйинни бироз бўлса-да ўз қўлларида ушлаб туришди. Натижада эса “Қизилқум” вакиллари тўпни эгаллаб олишлари билан қарши ҳужумга ўтиб туришди. Ана шундай ҳужумлардан бири гол билан якунланиши мумкин эди. Жарима майдончаси чизиғи атрофига узатилган тўпни Наврўзбек Алимов боши билан дарвозага йўллади. Кутилмаган тўп Акбар Тўраевнинг устидан ошиб, дарвозага ичиб кириб кетаётганди. “Бунёдкор” посбони чаққонроқ ўйнаб, тўпни қайтаришга эришди. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқалари жудаам шиддатли кечган бўлса-да, яққон голга тортадиган вазиятлар деярли бўлмади.

Иккинчи бўлим ҳам тенг курашлар остида бошланди ва ўйин маълум вақт шу тарзда давом этди. 84-дақиқада Элдор Бойматов провакациясига кутилмаганда Хайрулла Каримов учди ва ҳар иккала футболчи жанжаллашиб кетишди. Натижада Владислав Цейтлин ҳар иккала футболчига қизил карточка кўрсатди.

89-дақиқада “қалдирғочлар” бутун жамоа бўлиб жуда чиройли ҳужум ташкил этишди. Охирги тўп оширишларда Забихилло Ўринбоев тўпни Шораҳмедовга узатди. Акмал эса тўпни жарима майдончасига оширди. Бу ерда Достонбек Ҳамдамов боши билан дарвозани аниқ нишонга олди – 0:1. Шундан сўнг футбол тарихида камдан-кам ҳолларда учрайдиган қизиқ ҳолат юз берди. Шерали Жўраев алмаштирилаётганди. У майдонни тарк этишидан аввал Анвар Ғофуровни юзига урди ва ҳакам томонидан қизил карточка олган ҳолда майдонни тарк этди. Айнан шу вазиятда бошланган комбинациядан кейин “Бунёдкор”нинг иккинчи голи киритилди. Сардор Рашидов ўз тезлиги ҳисобига олдинга борди ва Иброхимовни қулай вазиятга чиқарди. Жавлон эса осонлик билан Макосинни доғда қолдириб, ҳисобни 0:2га оширди.

Олий лига, 14-тур
«ҚИЗИЛҚУМ» (Навоий) – «БУНЁДКОР» (Тошкент) 0:2 (0:0)
Голлар: Достонбек Ҳамдамов 89 (0:1), Жавлон Иброхимов 90+2 (0:2)
Огоҳлантиришлар: Элдор Бойматов 18, Забихилло Ўринбов 56, Асқар Муҳиддинов 56, Наврўзбек Алимов 72
Четлатишлар: Элдор Бойматов 84, Хайрулла Каримов 84
“Қизилқум”: 22.Артём Макосин (С), 4.Алишер Санаев, 8.Акмал Рустамов, 9.Наврўзбек Алимов (44.Алишер Азизов 75), 16.Самандар Шодмонов, 18.Элдор Бойматов, 19.Руслан Вагапов, 23.Шерали Жўраев, 24.Асқар Муҳиддинов, 25.Азизбек Усмонов (21.Миржалол Қурбонов 70), 50.Георги Квесиашвили
Захира: 12.Дилшод Ҳамроев, 5.Акмал Холиқов, 7.Жамшид Шохназаров, 11.Алишер Холиқов, 14.Файзулло Қамбаров
“Бунёдкор”: 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (С), 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброхимов, 9.Минори Сато, 14.Воҳид Шодиев (19.Забихилло Ўринбоев 51), 21.Сардор Рашидов, 27.Сардор Собирхўжаев, 33.Олег Зотеев (7.Алибобо Раҳматуллаев 57), 48.Акрамжон Комилов
Захира: 1.Павел Бугало, 3.Шукурали Пўлатов, 5.Дилшод Жўраев, 5.Ислом Иномов, 28.Достонбек Ҳамдамов
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Р. Серазитдинов (Тошкент), Р. Шояҳметов (Тошкент), И. Иброҳимов (Нукус).
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).
3 август. Навоий. “Ёшлар” стадиони.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 21:14, 03.08.2014.
Ўқилди: 4832 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.