Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Вадим Абрамов: "Жамоамизга келган янги футболчилар тезда мослашиб кетишди"

Баҳо:
+ | -

Локомотив" - "Навбаҳор" (2:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари устози Вадим Абрамов иштирок этди.

"Жамоамизга келган янги футболчилар тезда мослашиб кетишди. Австриядаги йиғин айнан шундай мақсадда ташкил этилганди. У ерда бир неча ўртоқлик учрашувлар ўтказдик ва шу ўйинлар футболчиларга жамоага киришиб кетишида ёрдам берди. Қолаверса, бу футболчилар менинг услубимни яхши билишади. Улар билан аввал ҳам ишлаганман", -дейди Абрамов.

- Жамоада сардор ўзгардими ёки Карпенко майдонга тушмагани учун Тўхтахўжаев бу вазифани бажардими?

- Ҳа Ислом бизнинг вице-сардоримиз. Аввал ҳам Виктор ўйнамаган вақтда у сардорлик боғичи билан тушарди. Карпенко тушса Виктор сардор бўлади.

- Сиз Давлат Турдалиев билан яхши таниш эдингиз. У ҳақда қисқача фикрларингиз борми?
- У билан 2007 йил Австриядаги йиғин вақтида танишгандим. Турдалиевда бир кишида камдан-кам бўлган икки жиҳат мужассам эди: Инсонийлик ва кучли мутахассислик. Афсуски у энди орамизда йўқ. Мен унинг яқинларига оиласига ўз таъзиямни билдираман. Уларга ҳозир осон эмас. Бу ўзбек журналистикаси учун жуда катта йўқотиш бўлди деб биламан.

- Жамоада биронта легионер қолмади...
- Сабаби ўзимизнинг йигитлар улардан кучли. Аввал ҳам шуни айтганман.

- Шоғуломвни бугун ўйинга тайёр эканлиги учун майдонга тушурдингизми ёки рақиб кучини инобатга олибми?
- Унинг имкониятларини яхши билардим, йиғинда ҳам уни кўрдик. Шунингдек албатта, рақибдан келиб чиқиб ҳам шундай таркибни танладим. Алишер ҳали ёш. У келажак учун қилинган харид, десак ҳам бўлади.

- Гейнрихнинг ўйини чиқаверса чемпионлик қўлга киритиладими?
- Гейнрихсиз ҳам 33 очко тўпладик. Саша билан ҳозирча уч очко. Шундай экан, чемпион бўлиш ёки бўлмаслигимизни биргина Гейнрихга боғлаб қўйманг. Саша жамоага креатив олиб кирди. У ностандарт ўйинлар кўрсатади. Мухлислар учун ўйнашни билади. Шоу қилишга уста футболчи. Бу эса мухлисларга ёқади.

- 10 августга қадар трансфер ойнаси очиқ. Яна ўзгаришлар бўладими?
- Ҳозир аниқ гап айта олмайман. Жамоадаги футболчилар ўйин амалиётисиз қолиб кетмаслигини истайман.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 12:15, 05.08.2014.
Ўқилди: 4633 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.