"Атлетико" клуби ижрочи директори Мигель Анхель Мариннинг билдиришича, клуб ҳеч қачон "Боруссия" Д яримҳимоячиси Марко Ройсга қизиқиш билдирмаган.
"Ройс "Атлетко" шартнома имзоламоқчи бўлган футболчилар сафига кирмайди. Бу борада у бизнинг жамоамизга тўғри келмайди", - дея Мариннинг сўзларини келтиради TVE.
Аввалроқ, "Атлетико"нинг Ройс трансфери бўйича музокара олиб борётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.