Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Миржалол Қосимов: «Мен учун натижа ҳамиша муҳим»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Озарбойжонга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашуви борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Ушбу ўйин биз учун ҳам, Озарбойжон терма жамоаси учун ҳам муҳим тайёргарлик баҳси бўлади. Сизнинг жамоангиз ЕВРО-2016 саралаш баҳсига тайёргарлик кўраётган бўлса, бизни Осиё Ўйинлари кутиб турибди. Захира таркибимизни синовдан ўтказамиз, халқаро ўйинлар бизга кўп нарса беради.

— Озарбойжон терма жамоаси таркибида "Нефтчи" ва "Қорабоғ" клуби футболчилаи бўлмайди. Сиз учун бу ижобий ҳолатми?
— Озарбойжон терма жамоасининг ўзининг ижобий томонлари бор, бизда эса ўзимизнинг. Пайшанба куни "Қорабоғ" Голландиянинг "Твенте" жамоаси билан ўйнашидан хабарим бор, «Нефтчи» ҳам Европа лигаси билан банд.

— Озарбойжон терма жамоаси ўрин олган ЕВРО-2016 саралаш гуруҳи ҳақида нима дея  оласиз?
— Тўғрисини айтсам, ушбу гуруҳда Озарбойжонга қийин бўлади. Бу гуруҳда кучли жамоалар йиғилган.

— Озарбойжонлик футболчиларни танийсизми?
— Ҳа, мен Насим Сулаймонов ва Ариф Асадов билан бирга ўйнаганман. Назим зўр ўйинчи эди. Озарбойжонликлар ҳамиша ажралиб туришган. Озарбойжон терма жамоасини Осиёнинг бошқа термалари билан таққослаш қийин.

— Ҳозирги футболчилардан-чи?
— АҚШга қарши ўйинда 4 ва 7-рақамли футболчилар ёқди (Моҳир Шукуроқ ва Вагиф Жавадов).

— Натижа сиз учун муҳимми?
— Натижа ҳамиша муҳим.

— Захира таркибини синовдан ўтказасизми ёки асосий таркиб майдонга тушадими?
— Бу ерга 20 кишини олиб келдик. Барча ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Асосий таркибимиз деярли маълум. Таркибнинг ўзаро тушунувчанлигини текшириб кўрамиз. Олдимизда Иордания ва Янги Зеландияга қарши ўйинлар бор.

— Нима учун Баҳодир Насимовни таркибга жалб қилмадингиз?
— Биз Осиё Ўйинларига тайёргарлик кўряпмиз. Баҳодир эса ҳозирда ўйин амалиётига эга эмас. Ҳозирча у ўзига жамоа топмаган. Лекин у Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

— Озарбойжон терма жамоаси Осиёда иштирок этганида қандай ўринларга даъвогарлик қиларди.
— Яхши иштирок этарди. Мен кўрган ўйин билан Озарбойжон юқори ўринлар учун курашарди. Сентябрда бошланадиган саралаш босқичида терма жамоага омад тилайман. Умид қиламан, ЕВРО-2016 финал босқичига чиқасизлар.

Манба: www.azerisport.com
Киритилди: 14:50, 19.08.2014.
Ўқилди: 4083 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.