"Манчестер Юнайтед" клуби акцияларининг назорат пакети эгалари Глейзерлар оиласи яқин келажакда клубни сотмайди.
The Guardian нашрининг маълум қилишича, Глейзерлар клубга яқин беш йил давомида эгалик қилишмоқчи, дя хабар беради The Guardian.
Аввалроқ Глейзерлар клубнинг 150 миллион долларга тенга бўлган 5 фоиз акциясини сотувга қўйганликлари ҳақида хабарлар тарқалган эди. Акциялар сотилганидан сўнг Глейзерар оиласида 80 фоиз акция қолади.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг май ойида Малкольм Глейзернинг вафотидан сўнг, "МЮ" акциялари унинг олти фарзандига меърос қилиб берилган эди. Қолган 10 фоиз акциялар Нью-Йорк биржаларида сотилмоқда.
Шунингдек, оиланинг уч аъзоси "МЮ"ни сотиб юборишни таклиф қилган бўлсалар, қолган уч аъзоси клубга эгалик қилишда давом этиш истагини билдирган эди.