Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Бокуда илк марта дуранг ўйнадик

Баҳо:
+ | -

Озарбойжон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида ҳисоб очилмади. Сафарда дуранг натижа ёмон эмасдек туюлиши мумкин, аммо ушбу ўйинда ғалаба қозонишимиз керак эди.

Озарбойжон терма жамоаси ҳеч бир жиҳати билан ажралиб турмади. "Спорт" канали орқали ўйинни шарҳлаб борган журналист бу жамоада Европага хос бўлган қандай жиҳатни "кўра олгани" биз учун қоронғу, аммо озарлар фақат ҳимояни инобатга олмаганда, ўйин ташкил қилиш, ҳужум ва комбинацияларда умуман ажралиб туришмади. Боз устига, мезбонлар иккинчи бўлимда очиқчасига дуранг учун ўйнашди.

Терма жамоамиз мезбонларнинг палапартишлигидан дастлабки 30 дақиқа давомида фойдаланиб олиши шарт эди. Аммо Сардор Рашидов, Фозил Мусаев ва Навруз Олимов имкониятлардан фойдалана олишмади. Биринчи бўлимнинг сўнгги 15 дақиқасида Берти Фогтс шогирдлари бир нечта хавфли вазиятларни яратишди. Ўйинни яхши ўтказган Элдорбек Суюнов ўз дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди.

Иккинчи бўлимда хавфли вазиятлар у қадар кўп бўлмаса-да, юзага келди. Рашидовнинг жаримадан йўллаган зарбасини Салахат Алиев қайтариб қолган бўлса, жуда кўп вазиятларда меҳмон ҳимоячилари хушёрлик билан ўйнаб, сўнгги паллада футболчиларимизга зарба йўллаш имкониятини беришмади.

Терма жамоамиз Озарбойжон билан 10-учрашувини ўтказди ва Бокуда дастлабки дуранг натижани қайд этди. Бунгача 3та ўйинда Ўзбекистон мағлубиятга учраганди.

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувларини 4 ва 8 сентябрь кунлари Иордания ва Янги Зеландия терма жамоаларига қарши Тошкентда ўтказади.

Халқаро ўртоқлик учрашуви
ОЗАРБОЙЖОН – ЎЗБЕКИСТОН - 0:0
Огоҳлантиришлар: Ислом Тўхтахўжаев (28), Егорь Кримец (43)
Озарбойжон: Салахат Агаев, Расим Рамалданов, Руслан Абишов, Уфук Будак (Нурий 46, Аллахвердиев 90+3), Моҳир Шукуров (с), Рахид Амиргулиев, Вагиф Жавадов (Озкар 46), Руфат Дадашов, Рауф Алиев (Жавид Гусейнов 73), Дмитрий Назаров, Тугрул Эрат (Афран Исмайлов 59).
Ўзбекистон: Элдорбек Суюнов, Егор Кримец (Бобур Йўлдошев 53), Ислом Тўхтахўжаев (С), Салим Мустафоев, Даврон Ҳошимов, Сардор Рашидов, Фозил Мусаев (Дилшод Жўраев 73), Жамшид Искандаров (Фаррух Сайфиев 67), Владимир Козак (Азим Аҳмедов 79), Навруз Олимов (Игорь Сергеев 53), Иван Нагаев (Шаҳзод Нурматов 45+2).
Бош ҳакам: Гиорги Вадачкория (Грузия).
20 август, Боку. «БакселлАрена».

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:58, 20.08.2014.
Ўқилди: 5047 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Муҳаммад Салоҳ «портлади»: «Эҳтимол, кейинги ўйиним «Энфилд»даги сўнггиси бўлар» [2748]

Тони Кроос футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан иборат рамзий жамоа тузиб чиқди [2355]

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ гуруҳ ўйинларини қайси шаҳарларда ўтказиши ва вақтлари маълум бўлди (+фото) [1861]

"Ливерпуль" афсонаси жамоада тезкор равишда Слотни алмаштириши мумкин [1747]

«Сити» «Арсенал»ни деярли қувиб етди (турнир жадвали) [1704]

Салоҳга асосий даъвогар клуб номи айтилди [1679]

Манба: Арне Слот "Ливерпуль"дан истеъфога чиқарилади [1614]

АПЛ. "Манчестер Сити" - "Сандерленд". Таркиблар эълон қилинди [1496]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-декабрь куни 8 та футбол, 3 та футзал ва бокс бўйича ЖЧ трансляциялари бор [1407]

Туркия чемпионати. "Башакшеҳир" - "Фенербахче". Илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қиладиган футболчилар эълон қилинди [1357]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.