Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Аҳмад Абдулқодир: «Ўтган йилги ғалаба тасодиф эмаслигини исботлашга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

Эртага, 4 сентябрь куни Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади. Шу муносабат билан бугун ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ва бир нафардан футболчилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Дастлаб Иордания терма жамоаси бош мураббийи Аҳмад Абдулқодир ва жамоа сардори Амир Шаъфий журналистларнинг саволларига жавоб беришди.

Аҳмад Абдулқодир:
— Аввало, Ўзбекистон футбол федерациясига ушбу ўртоқлик ўйинини ташкил қилиб бергани ва меҳмондорчилик учун миннатдорчилик билдираман. Бу икки жамоа ўртасидаги биринчи ўйин эмас, бу жамоалар сўнгги пайтларда кўп марта тўқнаш келишмоқда. Иордания нуқтаи назаридан олиб қарасак, бу ўйин биз учун ОК-2015га тайёргарлик вазифасини ўтайди. Бу ўйин Ўзбекистон учун ҳам аҳамиятга эга. Боиси, Ўзбекистон ўтган йили ЖЧ-2014 саралашида Иорданияга ютқазганди. Улар ўша мағлубият учун алам олиш учун имконият ҳисобланади. Биз эса ўша мағлубият тасодиф бўлмаганини исботлашга ҳаракат қиламиз. Биз бу ўйинга ёш футболчилардан иборат таркибни олиб келганмиз. Ёшларни синовдан ўтказиб, терма жамоанинг асосий таркибини аниқлаб олишни ҳам мақсад қилганмиз.

Осиё кубоги саралаш босқичидан кейин бу ўйин биз учун иккинчи баҳс ҳисобланади. Бир ой аввал Колумбия терма жамоаси билан ўйнадик. Бу ўйинда биз 1:3 ҳисобида ютқаздик. Ўзбекистон билан ўйин ўша мағлубиятни унутишга ёрдам беради деган умиддамиз. Умидим шуки, ҳар иккала терма жамоа ушбу ўртоқлик ўйинидан манфаат топишади.

Амир Шаъфий:
— Бизда ҳам Ўзбекистон таркибида бўлгани каби бизда ҳам ёш ва тажрибали футболчилар бор. Ҳар иккала жамоа учун фойдали ўйин бўлади ва биз бош мураббийнинг кўрсатмаларига амал қилган ҳолда, яхши ўйин кўрсатамиз деган умиддаман. Бу ўйин биз учун Осиё кубогига тайёгралик. Ўзбекистон кучли жамоа жамоа. Унинг таркибида кучли жамоалар бор. Ҳар иккала жамоа бош имкониятларини ишга солиб, яхши ўйин кўрсатишади.

— Таркибдаги ёш футболчилар шу пайтгача нечтадан ўйинларда иштирок этишган?
— Бу бизнинг асосий миллий терма жамоамиз ҳисобланади. Таркибда бир неча нафар ёш футболчилар бор. Улар шу пайтгача терма жамоада 3-4 мартадан ўйнашга улгуршган.

— Сиз терма жамоани Иорданиянинг аввалги мисрлик бош мураббийи бошқарганди. Сиз қандай ҳолатдаги терма жамоани қабул қилиб олдингиз?
— Мен Иордания терма жамоаси учун янги эмасман. Фақат орада бир йил терма жамоада ишламадим. Аднан Ҳамад ишлаган пайтида унга ёрдамчилик вазифасини бажарганман. Мендан аввалги бош мураббий ишига баҳо бера олмайман. Менинг устун томоним шундан иборатки, мен футболчиларни бугун таниб турганим йўқ, уларни аввалдан яхши биламан. Мен 2007 йилда ЖЧда иштирок этган Иордания ёшлар терма жамоасини бошқарганман. Шу боис, ҳозирги футболчиларни яхши биламан деб айта оламан.

— Ўзингиз истаган барча футболчиларни Тошкетга олиб келдингизми ёки йўқотишлар ҳам борми?
— Шукр, таркиб борасида муаммо йўқ. Саудиянинг "Аш-Шабоб" клубидан Аднан ад-Дус ва Ториқ исмли футболчиларимиз кела олишмади. Улар ўтган йили Ўзбекистонга қарши ўйинда иштирок этишганди. Улар кейинги ўртоқлик учрашувларига таклиф этилишади.

— Иордания матбуоти Ўзбекистон ҳақида фикр билдириб, жамоамизнинг ўтган йилгига нисбатан кучсизроқ экани ҳақида ёзишмоқда. Бу фикрга қўшиласизми?
— Матбуотда қандай фикр бўлишидан қатъий назар, мен ўз фикримда қоламан. Ўзбекистон — Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Бекорга биз Осиё кубогига тайёргарлик учун Ўзбекистонни танламадик.

— Осиё кубогида Ўзбекистоннинг имкониятларни қандай баҳолайсиз?
— Гуруҳда 3та кучли жамоа бор. Булар - Ўзбекистон, Саудия Арабистони ва Хитой. Хитой ҳақида алоҳида тўхталмоқчиман. Улар сўнгги пайтларда ЖЧ ссаралаш ва Осиё чемпионатларида кўп муваффақиятсизликларга учрашди. Улар йўқотилган обрўни тиклаш учун бор имкониятларини ишга солишади деб ўйлайман. Кураш асосан мана шу жамоалар ўртасида кечади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:32, 03.09.2014.
Ўқилди: 4887 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Муҳаммад Салоҳ «портлади»: «Эҳтимол, кейинги ўйиним «Энфилд»даги сўнггиси бўлар» [2686]

Тони Кроос футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан иборат рамзий жамоа тузиб чиқди [2293]

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ гуруҳ ўйинларини қайси шаҳарларда ўтказиши ва вақтлари маълум бўлди (+фото) [1795]

"Ливерпуль" афсонаси жамоада тезкор равишда Слотни алмаштириши мумкин [1684]

«Сити» «Арсенал»ни деярли қувиб етди (турнир жадвали) [1666]

Салоҳга асосий даъвогар клуб номи айтилди [1568]

АПЛ. "Манчестер Сити" - "Сандерленд". Таркиблар эълон қилинди [1484]

Манба: Арне Слот "Ливерпуль"дан истеъфога чиқарилади [1395]

Туркия чемпионати. "Башакшеҳир" - "Фенербахче". Илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қиладиган футболчилар эълон қилинди [1339]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-декабрь куни 8 та футбол, 3 та футзал ва бокс бўйича ЖЧ трансляциялари бор [1294]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.