Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Қаҳрамон Асланов: «Челси» — фаворит эмас!»

Баҳо:
+ | -

Бугун Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига старт берилади. Мусобақа бошланиши олдидан ғолиблик учун даъвогар бўлган жамоаларнинг номлари тахмин қилинади. Янги мавсумда ҳам "Реал Мадрид", "Барселона", "Бавария" билан биргаликда "Челси"нинг номи ҳам даъвогарлар сафида эътироф этила бошланди.

Сайтимиз ижодкори Қаҳрамон Асланов эса "Челси"ни фаворитлари сафига қўшмаслик лозимлигини таъкидлайди. Унинг Твиттердаги ўз саҳифаси орқали билдирган фикрлари қуйидагича бўлди.

"Кўпчилик айтаётгандек, "Челси"ни нафақат ЕЧЛда, балки АПЛ да ҳам ҳали яққол фаворит демаган бўлардим. Бунга бир нечта сабаблар бор.

1) Ҳимоя биз ўйлагандек кучли эмас. Террининг ёши ўтди. Ўтказилаётган голлар сони ҳам бунга яққол далил.

2) "Челси" ҳар бир ўйинда муаммога дуч келяпти барибир. "Суонси" бир тайм жамоани югуртирди, "Лестер"га гол уриш осон бўлмади. Яъни, Моуриньода ранг-баранглик етишмайди. "Челси" барча кучсизроқ, яъни "автобус" қўядиган жамоаларга қарши қийналаверади.

3) Диего Коста жароҳат олиб турадиган футболчи. Ўтган йилнинг охирини эсланг. Унинг даражасида бошқа голеадор таркибда йўқ.

4) "Челси"да ташкилий вариантлар унча кўп эмас. Коста, Фабрегас каби муҳим ўйинчилар бор. Улар бутун мавсум бир хил ўйнай олмасликлари мумкин.

5) Лондониклар мавсумни кучли бошлашди. Бу эса "Челси"ни яққол фаворит қилиб қўйди, рақиблар энди уларга қарши очиқ ўйнамайдилар ва қаттиқ қаршилик кўрсатадилар.

Қўшиламан: Рамирес ё Виллиан ўрнига Сескнинг ўйнаши ҳужум имкониятини оширди, лекин ҳимояланишда қийинчилик пайдо қиляпти.

6) "Челси"нинг асосий "фишка"лари яққол кўриниб турибди. Масалан, рақиб Сескка жиддий эътибор қаратиб, ўйинни узиб қўйиши мумкин. Бу борада рақибга "шпаргалка" тайёр.

Моуриньо ўйин ташкил қиладиган мураббийлар сарасига кирмайди. Унинг жамоаси яхши ҳимоялана олади, лекин ҳужумда доим 2-3 асосий фигура бўлади. Шунинг учун у "Реал"да ҳам кучсиз жамоаларга қарши ёки етакчисиз ўйнаган пайтларда қийналган. Жозенинг энг яхши ўйинлари иккинчи рақам остида ўйнаган учрашувларида бўлган. Демак, юқорида айтганимдек, "Челси" бу мавсумда жуда кам ўйинларда 2-ролда бўлади. Бу эса мураббийга ортиқча муаммо келтириб чиқаради. "Арсенал", "Ливерпуль", ҳатто "Сити" ҳам "Челси" билан ҳимоявийроқ вариантни танлаши мумкин. Бунақада "Челси" қийналади.

Хуллас, ҳали ҳаммаси олдинда. "Челси" 2004 йилдагидек бир текисда, бир нафасда чемпион бўлиб кетишига ишонишим қийин. Ўша даврдан АПЛ ҳам ўзгарди, "Эвертон", "Вилла", "Саутҳемптон" каби жиддий жамоалар пайдо бўлди. Илгари 3-4 тадан бошқа жамоалар сифатли ўйин намойиш қилмасди. Сал юқори классдаги футболчиларга эга бўлсангиз, бемалол ютардингиз. Ҳозир унақамас. Охирги ўриндаги жамоада ҳам юқори савияли ижрочилар бор".

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:35, 16.09.2014.
Ўқилди: 5740 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.